Асосий мазмунга ўтиш
XALQARO TA'LIM

Туркия Грантлари

Туркия Грантлари

Туркия Бурслари Грантлари ҳамда ИСДБ (Ислом Тараққиёт Банки) Грант дастурлари

Xалқаро қўшма Грант дастури бўлиб, Туркия университетларида халқаро олий таълим олиш учун мўлжалланган дастурдир. Ушбу дастур Туркиянинг энг юқори салоҳиятли 70 дан ортиқ олий таълим муассасаларида ҳар йили ташкил этиладиган 100% лик Грант асосида таҳсил олиш имкониятини беради.

Туркия Бурслари Грантлари ҳамда ИСДБ (Ислом Тараққиёт Банки) Грант дастурларининг мақсади

Туркия ва кўплаб ривожланган мусулмон мамлакатларининг давлат фондлари, банклари ва молиявий ҳамкорликлари томонидан турли мамлакатларнинг иқтисоди, қишлоқ хўжалиги, саноати ва бошқа соҳаларини ривожлантиришга зарур малакали кадрларни тайёрлаб етиштириш орқали ушбу мамлакатлардаги иқтисод ва ижтимоий ҳаётни ривожлантиришга ҳисса қўшишдир.

Шу мақсад учун ҳар йили ривожланган давлатларнинг обрўли университетларида талабаларнинг ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб бериладиган Халқаро грантлар ташкил этиш ва ҳамкорликда тараққиётга эришишдир.

Талабалар учун ажратилган Грантлар ўрин сони: Ҳар йили Туркия Бурслари дастурларида 5000 кишига, Туркия-ИСДБ Ҳамкорлик Грант дастурлари доирасида 3000, жами йилда 8000 кишига грант берилмоқда булиб, бу грантлар сони буйича дунёдаги Хитой грантларидан кейинги 2-ўринда турувчи дунёнинг энг катта сонли грант дастуридир.Ушбу Грант дастури доирасида талабалар Туркия, Малайзия, Катар, БАА ва бошқа ривожланган мусулмон давлатлари билан бир қаторда Эвропа, АҚШ ва бошқа давлатларда ҳам ўқиш ва талаба алмашиш имкониятларига эгадирлар.

УШБУ ХАЛҚАРО ГРАНТ ДАСТУРИ НИМАЛАРНИ ҚОПЛАЙДИ

  • Ушбу грант дастурлари Туркиянинг нуфузли олий таълим университетларида Бакалавр, Магистратура,

Докторантура таълими босқичлари учун мўлжалланган дастурлар бўлиб, улар қуйидаги харажатларни 100% таъминлаб беради;

  1. Университетга танлов ва жойлаштириш;
  2. Университетда ўқиш учун ҳар йиллик контракт тоъловлари:
    • Бакалавриат учун - (4+1) йил мобайнида;
    • Магистрартура учун – (2+1) йил мобайнида;
    • Докторантура учун – (4+1) йил мобайнида;
  3. Бутун ўқиш даври учун ҳар ойлик стипендия;
  4. Яшаш учун ётоқхона билан таъминлаш ҳар йили;
  5. Эрталабки ва кечки овқатланиш харажатлари;
  6. Тиббий харажатлари учун тиббий суғурта ҳар йили;
  7. Тайёрловчи турк тили курси (1 йиллик);
  8. Университет ва таълим жараёнида маслахат ва маданий тадбирлар;
  9. Самолёт авиачиптаси (Туркияга бориш ва қайтиш учун)

Грантлар молиявий миқдорлари: Талабаларнинг ўқиши ва яшаши учун кетадиган юқоридаги барча харажатлар ҳар университетлар учун ҳар хил бўлиб университет ва йўналишлар турига кўра бутун ўқиш даври учун ўртача жами 40 000 дан - 120 000 долларгача Грант томонидан қоплаб ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ.

Қабул шарт ва талаблари: Қабул СИНОВСИЗ. Топширилган ҳужжатларнинг кўриб чиқилиши асосида.

Қабул танлови асоси: Талабаликга номзод бўлиб ҳужжат топширганларнинг академик баҳолари, мактаб ва университет вақтида олган бази ютуқлари, ўқишдан мақсадлари, кейинги режалари, тавсияномалари, ният хатларини тадқиқот қилиб Туркиянинг махсус комиссияси ўзи танлаб олади.

Чет тили билиш талаби: Чет тили билиш ва сертификатлари ҳам талаб қилинмайди. Сабаби, Турк ва Инглиз тили бўйича Грантга қабул қилган университетларнинг ўзида 1 йил давомида Туркча ёки Инглизcа тайёргарлик курси қўшимча ўқитилади.

Грантлар дастурида қатнашаётган университетлар сони: Туркиянинг 70 дан ортиқ юқори салоҳиятли университетлари ушбу грантлар дастурида талаба олмоқда.

Грантлар дастурида қабул этиладиган соҳа / йўналишлар: Грант дастури учун 100 турдаги йўналишга қабул қилинмоқда.

Мурожаат учун номзодлардан талаб: Ҳар йили қабул эълон қилинган муддат давомида системада талаб қилинган ҳужжатларни тўғри, аниқ, камчиликларсиз ва керакли тарзда тайёрлаш ва махсус система орқали онлайн тарзда Туркия қабул комиссиясига тўғри жўнатишдан иборат.

УШБУГРАНТГАМУРОЖААТҚИЛУВЧИЛАРДАТАЛАБҚИЛИНАДИГАНБАЪЗИТАЛАБВАМЕЗОНЛАР

  1. МИНИМАЛАКАДЕМИКМЕЗОНЛАР:
  • Бакалаврталабгорлариучунминималакадемикбаҳоўрталамаси: 100 балликсистемада 70 балл (5 баҳоликсистемадаўртача 3,5) ваюқорибўлишикерак.
  • Магистр ва докторантура учун минимал академик баҳо ўрталамаси: 100 баллик системада 75 балл (5 баҳолик системада ўртача 3,75) ва юқори бўлиши керак.• Соғлиқни сақлаш фанлари (тиббиёт, стоматология ва фармацевтика) талабгорлари учун минимал академик баҳо ўрталамаси: 100 баллик системада 90 балл (5 баҳолик системада ўртача 4,5) ва юқори бўлиши керак.

2.ГРАНТ ТАЛАБГОРЛАРИНИНГ ЁШ МЕЗОНЛАРИ

  • Бакалавр дастурлари учун 21 ёшдан ошмаслик
  • Магистрлик дастурларида 30 ёшдан ошмаслик
  • Докторлик дастурлари учун 35 ёшдан ошмаслик
  1. КИМЛАР ҲУЖЖАТ ТОПШИРА ОЛАДИ:
  • Бакалавриатга – ҳозирги вақтда мактабнинг 11-синф, лицей коллежларнинг 2-курсида ўқиётган ўқувчилар ҳамда уларни олдин тугатган номзодлар ҳужжат топшира оладилар (яни мактаб ва лицейларни тугатганлар ва шу ўқув йилининг охирида (2024 йил сентябригача) битириши мумкин бўлган битирувчилар ҳам)
  • Магистратурага - Бакалавриатнинг 4-курсида ўқиётганлар ва уни олдин тугатганлар
  • Докторантурага – Магистратуранинг 2-курсида ўқиётганлар ва уни олдин тугатганлар
  • Илмий тадқиқотчилар ва академиклар (1 йилгача)
  • Юқоридаги талабларга тўғри келган барча мамлакатлар фуқаролари
  1. МУВОФИҚ БЎЛМАГАН ГУРУҲЛАР:
  • Талабалар аллақачон мурожаат қилган ўқув даражасида Туркия университетларида ўқиётган бўлса.

Грантнинг фойдаланувчиларга амал қилиш муддатлари

Бакалаврлар учун грант муддати: 1 йиллик турк тили тайёрлов курси + 4 (жами 5) йил Университетда ўқиш (дастурнинг нормал давомийлигига қараб)

Магистрлар учун грант муддати: 1 йиллик турк тили тайёрлов курси + 2 йил Магистратура (жами 3 йил)

Докторантура учун грант муддати: 1 йиллик турк тили тайёрлов курси + 4 йил Докторантура (жами 5 йил)

ГРАНТЛАР НИМАНИ ЎЗ ИЧИГА ОЛАДИ

  1. Кундузги таълим учун Грантлар дастурлари:

Бакалавриат учун Грант дастури (1+4 йил)да нималар қопланади

  • Университет ва дастурларга жойлаштириш
  • Университетда ўқиш учун тўлов ҳар йиллик
  • Ҳар ойлик стипендия: ойига 3500 ТЛ (120 $)
  • Тиббий суғурта (зарорат бўлганда даволаниш ва дори дармон ҳаражатлари)
  • Турар жой (давлат томонидан таъминланган яшаш учун ётоқхона)

2 маҳал овқатланиш

  • Бир йиллик турк тили тайёрлов курси тўлови
  • Бориш ва қайтиш учун самолёт билети

Бакалавриат Грант дастури муддати: 1 йиллик турк тили курси + 4 (жами 5) йил (дастурнинг давомийлигига қараб)

Магистратура (1+2 йил) ва Докторантура (1+4 йил) учун Грант дастурида нималар қопланади

  • Университет ва дастурларга жойлаштириш
  • Ҳар ойлик стипендия:
  • Магистрлар: ойига 5000 ТЛ (172 $)
  • Докторантура: ойига 6500 ТЛ (224 $)
  • Ўқиш учун тўлов ҳар йили
  • Тиббий суғурта ҳар йили
  • Турар жой ётоқхонаси ҳар йили
  • 2 маҳал овқатланиш
  • Бир йиллик турк тили курси• Бориш ва қайтиш учун учиш самолёт билети

Ўзкелажагивакарерасиучунчетэлдабакалавр, магистр, докторантуратаълиминиорзуқилибюрганлар;

Чет элда таълим олишни истаб аммо моддий сабаблар туфайли орзусини амалга оширолмаётганлар учун катта имконият бўлган ушбу Туркия давлати ва ИСДБ банки грантлари дастурларига бу йилги қабул 2024 йил 20 Февралда ёпилади.

Кечикманг, ҳаракат қилинг, уриниб кўринг, ҳужжат топширинг ва грант талабаларидан бири бўлишга ҳаракат қилинг.

УНУТМАНГ

  • Талаба ва бўлажак олимларни ҳар йиллик ўқиш ва яшаш харажатларини таъминловчи катта молиявий кўмак ва имкониятларга эга бу ГРАНТ ДАСТУРИдан,
  • синовсиз, мажбурий тил сертификатисиз бу ГРАНТ ҚАБУЛИдан,
  • уйдан чиқмасдан ҳужжат топшириш имконини берувчи бу ГРАНТГА ОНЛАЙН ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ СИСТЕМАСИдан,
  • ҳужжат топширишда амалий тушунтиришлар бериб кўмак берувчи бу ГРАНТ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР БЕРУВЧИ ВЕБИНАРдан фойдаланган ҳолда - Туркиянинг халқаро университетларида бепул ўқиш орзунгизни амалга оширишга қадам ташланг.

УНУТМАНГ

Агар, эртага яхши мутахассис, имкони кенг инсон бўлишни истасангиз, шундай ривожланган давлатлардаги яхши ва имкони кенг университетларда таҳсил олинг.

Мақсад ва орзуларингиз томон доим ҳаракат қилинг, ўқинг, ўрганиг ва эришинг.

Бу каби турли Грант дастурлари эса бу таълим олиш йўлингиздаги молиявий дастаклар бўлиб, улардан хоҳ фойдаланинг хоҳ фойдаланманг, аммо билим олиб яхши мутахассис бўлиш учун доимо изланишда булинг.

Унутманг, доимо имкониятларни излаган ўз имконларини мутлақо топади.

“Бешикдан қабргача илм изланг”.

“Чинда бўлса ҳам илм олинг” (Ҳадислардан)

Ушбу ХАЛҚАРО ГРАНТЛАРГА мурожаат қилиш, керакли ҳужжатларни тайёрлаш ва топшириш учун мурожаат қилинг:

  • Мурожаат учун Тел.: +99890 9115059 / 9115659; Ёқуб Турсунович
  • Телеграмда: ҳттпс://т.ме/Ёқуб_ТА